Линклар

logo-print

Шу дамгача жаҳон бўйлаб 1450 одамга юққан пневмония касаллиги соғлиқни сақлаш соҳаси расмийларини ташвишлантирмоқда.


Мақсади касалликларни назорат қилиш ва олдини олишдан иборат бўлган халқаро марказ директори д-р Жулия Гербердинг касаллик жуда жиддий муаммонинг илк босқичи эканини айтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шу вақтгача “ўткир респиратор синдроми”, деб аталаётган касалликка чалиниш натижасида 53 одам нобуд бўлди. Уларнинг аксарияти – Осиё мамлакатлари фуқароларидир.
Канадада касалликка чалинган 100 одам рўйхатга олинган. Уч одам нобуд бўлган.
АҚШда 60 одам ушбу диагноз билан шифохоналарга етказилган.
Гонконгда кеча 45 одамнинг вирусга чалингани қайд этилди ва ҳаммаси бўлиб бу шаҳардаги касаллар сони 450га етди.
XS
SM
MD
LG