Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати бугун АҚШнинг Ироқ билан урушига қаршилигини яна бир изҳор этди ва Араб давлатлари раҳбарларини танқид остига олди.


Суриянинг давлатга қарашли “Ал-Тавра” газетасидаги мақолада ёзилишича, Ироқнинг қаршилиги АҚШ етакчилигидаги уруш яқин орада тугайди, деган умидларни пучга чиқарди. “Ироқнинг АҚШга жавоби 21-асрнинг ёввойи босқинчиларига муносиб жавоб бўлди”, дейилади мақолада ва АҚШ ҳукумати уруш давомида қўйилган ҳарбий ҳамда маънавий хатоларини яшириш мақсадида ёлғон гапираётгани таъкидланади.
Суриянинг бошқа – “Тишрин” газетасидаги мақолада эса ироқликларнинг қаршилиги Ироқни осонликча енгиб бўлмаслигини намойиш қилаётгани айтилади.
Ўтган ҳафтада АҚШ Мудрофаа котиби Доналд Рамсфелд АҚШ Ироққа қурол-аслаҳани Сурия ва Эрон ҳудудлари орқали олиб кирганини маълум қилган ва Теҳрон ҳамда Дамашқ расмийларини АҚШ ва Британиянинг Ироқдаги ҳарбий операцияларига аралашмасликка чақирган эди.
XS
SM
MD
LG