Линклар

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи бугун яна бир бор Ироқдаги урушни тугатишга даъват этди.


“Уруш, - деди Рим Папаси, - инсониятнинг келажакка умидларини йўққа чиқармоқда”.
Ватиканнинг Муқаддас Пётр майдонида йиғилганлар ибодатини бошқарар экан, Рим Папаси, хусусан, уруш қурбонлари учун ибодат қилди.
Иоанн Павел Иккинчи урушга азалдан қарши чиқмоқда. Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳали бошланмай туриб, Рим папаси ўз элчиларини АҚШ президенти Жорж Буш ва Ироқ президенти Саддам Ҳусайн олдига юборган эди. Бироқ, унинг дипломатик уринишлари самара бермади.
XS
SM
MD
LG