Линклар

Бугун Қувайтда журналистлар учун матбуот анжумани уюштирган АҚШ генерали Томми Франкс урушда сезиларли силжиш кузатилаётганини таъкидлади.


Келгуси бир неча кун ичида ютуқлар ҳам бўлиши, хатоларга ҳам йўл қўйилиши муқаррар, дер экан генерал “бироқ уруш натижаси қандай бўлишига шубҳа йўқ”, деб айтди ва айни вақтда “уруш қанча давом этади”, деган саволга аниқ жавоб бера олмади.
Журналистларнинг “Саддам Ҳусайн тирикми”, деган саволлари ҳам жавобсиз қолди.
Бундан олдин АҚШ Қўшма қўмондонлиги бошлиғи генерал Ричард Майерс иттифоқчи қўшинлар Ироқ аскарлари орасидаги ўзини ўзи портлатишга тайёр бўлганларга қарши бошқа йўллар билан курашиш ниятида эканларини маълум қилди.
Кеча Ироқ марказидаги Нажаф шаҳрида бир ироқлик ўзини ва тўрт америкалик аскарни портлатган эди.
XS
SM
MD
LG