Линклар

logo-print

Ироқнинг Карбала шаҳри яқинида АҚШ қўшинлари ва Ироқ Республика гвардияси ўртасида жанглар давом этмоқда. Улар икки кунлик бомбардимондан сўнг бўлиб ўтаётир.


Бугун куннинг биринчи ярмида ҳам давом этган ҳаво ҳужумлари нишони, АҚШ ҳарбийларининг таъкидлашларича, Ироқ президенти саройлари ва ҳарбий объектлар бўлди.
Мамлакат шимолидаги, аҳолисининг аксарият қисмини курдлар ташкил этадиган Калак шаҳри яқинидаги Ироқ қўшинлари позициялари бомбардимон қилинди. Киркук шаҳрида ҳам бомбалар портлаши эшитилмоқда.
Басра яқинида Британия қўшинлари Ироқ ҳарбийлари билан тўқнашганлар. Хабарларга кўра, натижада бир ироқлик полковник ўлдирилган. Бир ироқлик генерал ва бир неча аскар асирга олинган.
XS
SM
MD
LG