Линклар

logo-print

Ню Йоркда чекишни таъқиқловчи янги қонун кучга кирди.


Унга кўра, шаҳардаги 13 минг бар ва тамаддихоналарда чекиш умуман таъқиқлаб қўйилди. Қонунбузарлар учун жарима миқдори 200 доллар этиб белгиланди. Бир вақтлар ашаддий кашанда бўлган Ню Йорк хокими Майкл Блумбергга кўра, мазкур қонун бармен ва официантлар соғлигини ўйлаб қабул қилинган. Бироқ, шаҳардаги кўплаб ресторан, бар соҳиблари қонун кучга кириши билан, мижозлари сони кескин камайиб кетишидан хавотирдалар.
XS
SM
MD
LG