Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири ўринбосари Тариқ Азизга кўра, худкуш террорчиларнинг ўзини ўзи портлатиб, Америка ва Британия ҳарбийларига ҳужум қилишлари тўғри танланган тактика.


Американинг Эй-Би-Си телеканалига берган интервюсида Тариқ Азиз, "Ироқликлар ватанларини босқинчилардан ҳимоя этишда ҳар қандай воситалардан фойдаланишга ҳақлидирлар",- деб таъкидлаган.
Кеча Ироқ ҳарбий қўмондонлиги вакили худкуш террорчиларнинг ҳужумлари бундан буён ҳам давом этиши ва уларни нафақат ироқликлар, балки бошқа араб ҳамда мусулмон давлатларидан келган кўнгиллилар амалга оширишини баён қилган. Америка разведкаси маълумотларига кўра, иттифоқ қўшинларига қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этиш учун Яман, Фаластин ҳамда Чеченистондан кўнгиллилар Ироққа етиб келмоқдалар. Шанба куни Ан-Нажаф шаҳри атрофида ироқлик ҳудкуш террорчи ўзини ўзи портлатиб, тўрт нафар Америка аскарини ўлдирган.
XS
SM
MD
LG