Линклар

logo-print

Иттифоқчилар авиацияси Бағдод узра ҳарбий ҳаво амалиётларини давом эттирмоқдалар.


Бугун Ироқ Ахборот вазирлиги биноси яқинига "Томагавк" русумидаги ракета келиб тушгани оқибатида шу бино ҳамда унинг ёнидаги телеминорага жиддий зиён етгани хабар қилинмоқда.
Бунинг оқибатида Ироқ телевидениеси ўз кўрсатувларини тўрт соат давомида эфирга узата олмади.
Ироқдаги мухбиримизга кўра, Бағдод жанубидаги Карбала шаҳри атрофида АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинлари Ироқнинг Республика гвардиячиларига қарши жанглар олиб бормоқдалар.
Ан-Нажаф шаҳри эса америкалик аскарлар қуршовида. Айни пайтда Басрада Британия ҳарбий қисмлари ироқлик аскарларга қарши кўча жангларини давом эттирмоқдалар.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ҳамда Ироқдаги ҳарбий қўшинлар қўмондони Томми Фрэнкс коалиция кучларининг ҳарбий ҳаракатлари вақтинча тўхтатилиши ҳақидаги маълумотларни рад этдилар.
Генерал Фрэнксга кўра, Ироқдаги ҳарбий кампания режага мувофиқ олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG