Линклар

logo-print

Толибон ҳукуматида савдо вазири бўлган мулла Абдул Раззоқ Афғонистон жанубида қўлга туширилди.


Қандахор губернатори вакилига кўра, собиқ вазир Толибон ҳукуматида салоҳиятли шахслардан бири бўлган. Айни пайтда Афғонистон махсус ҳизмати Кобулдаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар қароргоҳига ракета ҳужумини уюштирган гуруҳларни қидирмоқдалар. Кечаги ракета ҳужумлари оқибатида талафотлар бўлмаган, бироқ халқаро тинчликни сақловчи кучлар қароргоҳи жойлашган бинога жиддий зиён етди.
XS
SM
MD
LG