Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл сешанба куни Ироқ уруши ва урушдан кейинги Ироқ масаласини муҳокама этиш учун айрим Европа давлатлари, жумладан Туркия ва Белгияга сафар қилади.


Америка расмийларга кўра, Пауэл Анкарада турк расмийлари билан АҚШ етакчилигида Ироқда олиб борилаётган уруш стратегиясини муҳокама этиш ниятида. Эслатиб ўтамиз, Туркия АҚШ учқичларининг мамлакат ҳаво худудлари орқали учиб ўтишига рухсат берган, аммо 62 минг Америка қўшинининг мамлакат тупроқлари орқали Ироққа ўтиши борасидаги Вашингтон таклифини рад этган.
Брюсселда АҚШ Давлат котиби урушдан кейинги Ироқ ҳамда уруш талофатларини қайта тиклаш масаласини ҳам НАТО ҳам Европа Иттифоқи расмийлари билан мухокама этади.
XS
SM
MD
LG