Линклар

10 мингдан зиёд киши 1995 йилнинг июлида босниялик серблар томонидан Сребреницада қатл этилган мусулмонларни қайта дафн қилиш маросимида қатнашди.


Босниянинг Поточари шаҳрида умумий қабрдан чиқариб олинган 600 жасад қайта дафн этилди. Сребреницеда ҳаммаси бўлиб 8 минг мусулмон – эркаклар ва ўғил болалар қатл этилган эди.

Бу жиноят учун жавобгар бўлганларнинг кўпчилиги шу кунгача ҳам жазоланган эмаслар. Улар орасида босниялик сербларнинг собиқ лидерлари Радован Каражич ҳамда Ратко Младичлар бор.
XS
SM
MD
LG