Линклар

logo-print

Америка ва Британия ҳарбийлари Ироқ кучлари билан мамлакатнинг турли минтақаларида жанглар олиб бормоқдалар.


Хабарларга қараганда, Бағдоддан 80 километр жанубдаги Ал-Ҳиндия шаҳри кўчаларида жанглар давом этмоқда. Мазкур шаҳарда стратегик жиҳатдан муҳим нуқта - Фрот дарёси узра кўприк бор.

Мамлакатнинг жануброғида эса, АҚШ ҳарбийлари Ан-Нажаф шаҳрига икки йўналишда ҳужум уюштирмоқдалар. Америка ҳарбийларидан икки киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар қилинди.

Денгизчи пиёда аскарлар қисмлари жанглар билан Аш-Шатра шаҳрига кирдилар.

Иттифоқчилар авиацияси Бағдод ҳамда Киркўк шаҳарларига ҳаводан зарбалар бермоқда.
XS
SM
MD
LG