Линклар

Британия ташқи ишлар вазири Жек Стро айнан Ироқ тарафи Бағдод бозорига бориб тушган ракета учун жавобгардир деди.


26 март куни Бағдод бозорида юз берган портлаш оқибатида 14 киши нобуд бўлиб 30 киши ярадор бўлган эди.
Бу маълумотни Буюк Британия мудофаа вазири Жефф Ҳун ҳам тасдиқлади. Унинг фикрига кўра Бағдод бозорига мўлжалдан адашган Ироқ ракеталари бориб тушган.
Бироқ расмий Бағдод тинч аҳоли ўлимида коалиция кучларини айбламоқда.
Америка ҳарбий қўмондонлиги коалиция тарафидан амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши эҳтимолини рад қилмаяпти.Қўмондонлик баëнотида Бағдод ҳарбийлари ракета ускуналарини маҳаллаларга жойлаштиргани айтилади.
XS
SM
MD
LG