Линклар

Италия парламентида ноëб арҳеологик топилма, икки метрлик бронза ҳайкал намойиш қилинди.


Бундан икки ярим минг йил олдин яратилган бу ҳайкал рақсга тушаëтган масҳарабоз қиëфасини бронзада акс эттирган.
Ҳайкал бундан беш йил олдин Сицилия балиқчилари томонидан денгиз тубидан чиқариб олинган.
Мутаҳасислар топилманинг ўта ноëблигини таъкидлашмоқда. Рақсга тушаëтган масҳарабоз ҳайкали кўнгилҳушлик ва шароб тангриси Дионисга бағишланган композициянинг бир қисми бўлса керак деган таҳминлар бор. Санъатшунослар ҳайкал машҳур юнон ҳайкалтароши Праксител тарафидан яратилганлигини айтмоқдалар.
Ҳайкал тўрт йиллик таъмирлаш ишларидан кейин намойишга қўйилди.
XS
SM
MD
LG