Линклар

АҚШ давлат котиби Колин Пауелл Ироқ уруши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун бугун Туркияга сафар қилмоқда.


Анқарада Пауелл Туркия раҳбарияти билан шу кундаги вазиятда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилади. Туркия Америка авиацияси учун ҳаво маконини очиб берган, бироқ ердаги базалардан фойдаланишга руҳсат бермаган. Биринчи апрел куни Туркия ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий ҳамкорлик борасидаги янги таклифларидан ҳабар йўқлигини айтди. Колин Пауелл Анқарадан кейин Белгияга сафар қилади. Брюсселда Пауелл Ироқни урушдан кейин қайта тиклаш муаммоларини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG