Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл бугун Анқарада Туркия расмийлари билан Ироқ уруши хусусида музокаралар олиб боради.


Пауэлл Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон, Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул ва президент Аҳмад Неждат Сезер билан учрашади.
Пауэлл Туркия раҳбариятини шимолий Ироққа қўшимча қўшин киритмасликка ундаши кутилмоқда.
Пауэлл Сербия ва Черногория раҳбарлари билан учрашиш мақсадида бугун кечки пайт Анқарадан Белградга учиб кетади. АҚШ Давлат котиби, яқинда судиқасд оқибатида оламдан ўтган Сербия Бош вазири Зоран Жинжич рафиқасига ҳам таъзия билдиради.
Колин Пауэлл НАТО ва Европа Иттифоқи расмийлари билан сўзлашувлар олиб бориш учун 3 апрел куни Брюсселга ташриф буюради. Шу куни кечқурун Пауэлл Вашингтонга жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG