Линклар

Граната портлатишга таҳдид қилиб Куба ҳаво йўлларига қарашли самолётни 46 йўловчиси билан бирга АҚШнинг Флорида штатига қўндирган куба фуқароси АҚШ полицияси томонидан ҳибсга олинди.


1 апрел куни кечқурун Кубанинг Юс оролидан учган самолет АҚШга парвоз қилишидан олдин ёқилғи қуйиш учун пойтахт Гаванада тўхташга мажбур бўлган. Кубага тегишли самолёт АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг иккита қирувчи учқичи назоратида Флориданинг Кий Вест халқаро аэропортига қўнди. Бу сўнгги икки ҳафта ичида Куба самолётининг иккинчи маротаба АҚШга ўғирланиши бўлди.
XS
SM
MD
LG