Линклар

Пентагон расмийлари, бир ҳафтадан ортиқ вақт уруш асири сифатида Ироқ томонидан ушлаб турилган 19 ёшдаги аскар АҚШ кучлари томонидан озод этилганини маълум қилдилар.


Жессика Линч исмли аскар аёл беш нафар сафдошлари билан бирга 23 март куни Ироқ жанубидаги Нассирия шаҳри яқинида ҳарбий техника таъминоти олиб кетаётган пайтда нотўғри йўлга бурилиб кетганлар. Натижада Ироқ кучлари уларни асирга олган.
Оддий аскар Жессика Линч, уруш ҳаракатлари давомида бедарак йўқолган, деб қайд этилган эди. Унинг озод этилиши тафсилотлари ошкор қилинмади. Ҳозиргача Ироқ урушида америкалик 15 аскар бедарак йўқолгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG