Линклар

“Ўткир респиратор касаллиги” деб атаётган янги касалликдан дунё бўйлаб ҳозиргача камида 70 киши оламдан ўтгани хабар қилинди.


Бугун Хитойнинг Гуандонг вилояти март ойида бу касалликдан 9 киши ўлганини маълум қилди. “Ўткир респиратор касаллиги” Хитойнинг айнан шу вилоятидан тарқалгани тахмин қилинмоқда.
Кеча Токиодан АҚШга учиб келган самолётнинг тўрт йўловчиси ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтганидан кейин самолёт қисқа муддат карантинда ушлаб турилди. Кейинроқ самолётдаги барча 139 йўловчи қўйиб юборилди.
“Ўткир респиратор касаллиги” ҳозирча дунёнинг 22 давлатида қайд этилди.
XS
SM
MD
LG