Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг айтишича, Туркиянинг Ироқ шимолига ҳарбий куч юборишига зарурат йўқ.


Пауэллга кўра, минтақа АҚШ кучлари назорати остига ўтган. " Турк дўстларимизга Ироқ шимолидаги вазиятни яқиндан кузатиб бораëтганимизни намойиш қилишга қодирмиз. Минтақани назорат остига олдик. Ҳозирги пайтда Туркия кучларининг чегарани кесиб ўтишларига эҳтиëж сезилмайди", деди АҚШ Давлат котиби.
Унинг таъкидлашича, Туркия Ироқ фуқароларига инсонпарварлик ëрдамларини етказишда коалиция кучлари билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG