Линклар

Америка ҳарбий манбасининг билдиришича, АҚШ ҳарбий кучлари Бағдоддан жануби-шарқийдаги Ал Кут шаҳрида олиб борган ҳарбий амалиëтлар натижасида Ироқ Републикачилар гвардиясининг Бағдод дивизияси тор-мор бўлди.


АҚШ генерали Винсент Брукснинг айтишича, коалиция кучлари Бағдоднинг жанубий қисмидаги Республикачилар гвардияси қисмларига ҳужум қилмоқда ва шимолдаги Аднан дивизияси ҳам ҳаводан нишонга олинмоқда: "Биринчи ҳужумкор ҳарбий кучлар Ал Кут шаҳри яқинидаги Республикачилар гвардиясининг Бағдод дивизиясига ҳужум қилиб, Дажла дарëсини кесиб ўтдилар. Бағдод дивизияси тор-мор этилди", дейди генерал Брукс.
XS
SM
MD
LG