Линклар

logo-print

АҚШ Давлат департаменти Туркманистон раҳбариятини Фарид Тухбатуллинни озод этганлиги учун олқишлади.


Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи Фарид Тухбатуллин 4 март куни Туркманистон-Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтгани ва Москвада фуқаровий жамият вакилларининг учрашувида қатнашгани учун ҳибсга олинган эди. Ўшандан буён АҚШ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар расмий Ашхободдан Тухбатуллинни озод этишни сўраётган эдилар.
Туркманистон ҳукумати Тухбатуллиннинг амнистия қилинганини 1 апрел куни эълон қилди. 2 апрел куни эса Туркманистон газеталарида Тухбатуллин айбида иқрор бўлгани ҳақда хабар тарқатилди.
АҚШ Давлат департаменти ўзининг ёзма баёнотида Тухбатуллин устидан суд жараёни на очиқ бўлгани, на қабул қилинган андозаларга кўра ўтказилганини таъкидлаб, шу сабабдан Тухбатуллин иқрори қонуний йўл билан қўлга киритилганидан шубҳаланаётганини билдирди. Бунга қарамай, АҚШ Давлат департаменти Тухбатуллиннинг озод этилишини олқишлади ва Туркманистон ҳукуматини БМТ ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга қаратилган бошқа талабларини бажаришга даъват этди.
XS
SM
MD
LG