Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари келаси чоршанба – 9 апрел куни Шимолий Корея ядровий дастури масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.


10 апрел куни Шимолий Кореянинг ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳақдаги халқаро битимдан чиқиш қарори кучга кириши керак. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғини бундан бир кун олдин бўлиб ўтади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Шимолий Корея раҳбариятини мамлакатда инспекторлар ишлашига рухсат этишга ёки қуролсизланишга бир неча бор даъват этган.
АҚШ ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Шимолий Кореяни халқаро мажбуриятларини бажармаётгани учун расман танқид қилишга чақирмоқда.
Кенгашнинг доимий аъзоси бўлмиш Хитой бундай қадамга қаршилик кўрсатиб, Пхенян ва Вашингтон икки томонлама музокаралар бошлашлари керак, деб таъкидлаётир.
Пхенян икки томонлама музорокаралар бошлашга тайёрлигини билдирган. Бироқ Вашингтон Шимолий Кореянинг ядровий дастури халқаро ҳамжамият ҳал этадиган масала, демоқда.
“Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар жорий этган тақдирда, Пхенян буни урушнинг эълон қилиниши, деб қабул қилади ва мувофиқ жавоб беради”, деб бир неча бор маълум қилганлар Пхенян расмийлари.
XS
SM
MD
LG