Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилиши билан мамлакат ироқликлар томонидан бошқарила бошлаши кераклигини таъкидлади.


“Уруш тугаганидан сўнг, - деди Тони Блэр парламент депутатлари олдида қилган чиқишида, - Ироқни америкаликлар, британияликлар ёки бошқа ташқи куч эмас, балки Ироқ халқи бошқариши керак”.

Италия ҳукумати БМТ Ироқ бўҳронини ҳал этишни ўз қўлига олиши кераклигини айтган. Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини, шунингдек, Ироқ сиёсий ва иқтисодий тикланишига Европа иттифоқи ҳам жалб этилиши керак, деб фикр билдирди.
Греция Бош вазири Костас Симитис Европа иттифоқининг Ироқни қайта тиклашга қаратилган ишларга ҳисса қўшишини қўллаб-қувватлади. Греция раҳбарининг фикрича, уруш тугаганидан сўнг АҚШ ва Британия устуворлиги давом этса, бу минтақада янги низоларга туртки бўлиши мумкин.
Германия ҳукумати Ироқ можароси Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигидан яна бир бор хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG