Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Сербия ва Черногорияга собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич ҳукуматининг қолган тарафдорларига қарши курашда кўмак таклиф этди.


Ҳукумат раҳбарлари билан музокараларда Пауэлл АҚШ номидан Сербия ва Черногориянинг уюшган жиноятчиликка қарши кураши ва уруш жиноятчиларини судга тортишга қаратилган ҳаракатларида ёрдам бериш ниятини яна бир изҳор этди.
Сербия ҳукумати Милошевич тарафдорларини ўтган ойда Бош вазир Зоран Жинжич ҳаётига суиқасд қилганликда айбламоқда.
Пауэлл Сербия ва Черногория президенти Светозар Марович ва Бош вазир Зоран Живковичлар билан учрашди. У, шунингдек, Жинжич беваси Рузицага тазия изҳор этди.
XS
SM
MD
LG