Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг бугун Брюсселда НАТО ташкилоти ҳамда Европа иттифоқи расмийлари билан учрашиб, Ироқ масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.


Пауэллнинг маълум қилишича, музокараларда Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг ўтиш даври ҳукуматини тузиш масаласи муҳокама этилади.
Пауэлл, шунингдек, Ироқни қайта тиклашда БМТ катта рол ўйнаши лозимлигини таъкидлади.
Пауэллнинг Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен, Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов ва Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер билан учрашиши кутилмоқда. Маълумки, бу уч мамлакат шу кунгача АҚШ етакчилигидаги Ироқ урушига қарши бўлиб келяптилар.
АҚШ расмийси, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Хавер Солана ва Иттифоқнинг бошқа расмийлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG