Линклар

logo-print

Ироқ жанубидаги Карбала шаҳри яқинида “Қора лочин” русумидаги АҚШ вертолёти ўриб туширилган.


Қурбонлар сони хусусида бир-бирига зид маълумотлар мавжуд.
Пентагон хабарларига кўра, нобуд бўлганлар сони 7га тенг. Экипажнинг қолган тўрт аъзоси тан жароҳатлари олган. Улар қутқарилганлар.
АҚШ Марказий қўмондонлиги эса 6 одам нобуд бўлган, демоқда.
Уруш бошланганидан буён бу ироқликлар томонидан уриб туширилган иккинчи вертолётдир.
24 март куни “Апаче” русумидаги вертолёт ҳам Ироқ Республикачи гвардияси аскарлари нишони бўлган эди. Экипажнинг икки аъзоси асирга олинган.
XS
SM
MD
LG