Линклар

Сербия ва Черногория давлат бирлашмаси бугун 45-инчи мамлакат сифатида Европа Кенгаши аъзолигига қабул қилинади.


Шу муносабат билан Страсбургда бўлиб ўтадиган маросимга Сербия ва Черногориянинг президенти Светозар Марович, Ташқи ишлар вазири Горан Свиланович ва парламент раиси Драголюб Мичуновичлар етиб келди.

Силановичга кўра, Сербия ва Черногориянинг Европа Кенгашига аъзо бўлиши бу мамлакатнинг Европа билан интеграциялашуви йўлидаги биринчи қадамдир.
XS
SM
MD
LG