Линклар

logo-print

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари гуруҳи Хитой жанубидаги Гуандун вилоятига етиб борди.


Айнан шу вилоятдан "ўткир респиратор синдроми" ёки "ғайри оддий пневмония", деб номланаётган касаллик тарқала бошлаган эди.
Ўта хавфли бўлган мазкур касалликдан бир неча ой давомида 78 киши нобуд бўлди, 2000 нафардан ортиқ киши унга чалинди.
Нобуд бўлганларнинг аксарияти жануби- шарқий Осиёдан, бироқ Европа, АҚШ, Канада ва Австралияда ҳам касалга чалинганлар бор.
Гонконгнинг ўтган якшанбадан буён "ўткир респиратор синдроми" туфайли ёпиб қўйилган мактабларида машғулотлар камида 22 апрелгача бошланмайди.
Шу кунгача шаҳарда 700дан зиёд кишининг бу мудҳиш касалликка чалингани қайд этилган. Шаҳарнинг бази мавзеларида карантин эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG