Линклар

logo-print

НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари бугун Брюсселда Ироқ келажагини муҳокама қилдилар.


Европа Иттифоқига раислик қилаётган Греция Ташқи ишлар вазири Георгий Папандреу:
"Европа Иттифоқининг Ироқни қайта тиклашда иштирок этиши учун БМТ нинг шу масаладаги резолюцияси зарурий шартдир", деб баёнот берди.
Иттифоқ раҳбарларидан бири Хавьер Солана бутун эътиборни инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга қаратишга чақирди.
Брюссел учрашуви бошланиши арафасида АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бир қатор давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан сўзлашувлар ўтказди. Улар орасида Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб қувватлаётганлар ҳам, урушга қаршилар ҳам бор.
Бугун бўлиб ўтаётган учрашувдан мақсад - НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг Ироқ урушига нисбатан позициялари турлилигидан мураккаблашган муносабатларини соғломлаштиришдир.
XS
SM
MD
LG