Линклар

Бугун Ироқ урушининг учинчи ҳафтаси бошланди.


Бағдодга жанубдан ҳужум қилаётган АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинлари Ироқ пойтахтидан 10 километр нарига етиб келдилар, деб хабар қилди АҚШ қўмондонлиги вакили Фрэнк Торп.
Разведка маълумотларига кўра, ҳужум қилиб келаётган қўшинларга қарши Ироқ Республика гвардиясининг олтита дивизияси ташланган.
Буюк Британия Мудофаа вазири Жеф Хун, Бағдод учун жанглар яна қанча давом этиши мумкинлигини айтиш қийин, деди.
Ироқ шимолидаги Мосул шаҳри атрофларида Ироқ қўшинлари билан курдларнинг қуролли гуруҳлари ўртасида қақшатқич тўқнашувлар юз берди. АҚШ авиацияси Ироқ ҳарбийлари позицияларига зарбалар берди.
Пиёдаларга қарши қўлланиладиган миналарни таъқиқлаш учун курашувчи халқаро ташкилот ёйинлаган баёнотга кўра, чекинаётган Ироқ қўшинлари мамлакат шимолидаги фуқаро объектларига миналар ўрнатган. Жумладан, Қодир Карам шаҳридаги масжид миналаштирилган.
Бугун Британия қўмондонлиги Басра учун бўлган жангларда кассетали бомбалардан фойдаланилганини қатъиян инкор этди. Британия ҳарбийлари шу турдаги бомбаларни қўллаётганликлари тўғрисида БиБиСи мухбири хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG