Линклар

Якшанбадан эътиборан Хонконгда мактаблар ёпиб қўйилди.


"Ўткир респиратор синдроми" туфайли мактабларида машғулотлар камида 22 апрелгача бошланмайди.
Шу кунгача шаҳарда 700дан зиёд кишининг бу мудҳиш касалликка чалингани қайд этилган. Шаҳарнинг бази мавзеларида карантин эълон қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, Канадада касалликни юқтирган еттинчи киши оламдан ўтди. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "Ўткир респиратор синдроми"нинг ўчоғи дея айтилаётган Хитой жанубидаги Гуандунг вилоятига етиб келганлар. Мазкур вилоятда касаллик билан боғлиқ мингдан ортиқ холат қайд этилган.
XS
SM
MD
LG