Линклар

logo-print

Саддам Хусайн режими қуламас экан, Ироқда ҳарбий ҳаракатлар давом этаверади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жорж Буш пайшанба куни Америка денгиз пиёдачилари олдида қилган маърузасида таъкидлади.


Бушга кўра, Америка ҳарбийлари Ироқда мардонавор жанглар олиб бормоқдалар. АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўтган маъросимда Вашингтон раҳбари урушда ҳалок бўлган аскарларнинг яқинларига тазия изхор этди.
XS
SM
MD
LG