Линклар

Европа Иттифоқи раҳбарларидан бири Хавер Солана бугун Вашингтонда АҚШ вице-президенти Дик Чейни, Давлат котиби Колин Пауэл ва Оқ уй раҳбарининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кандолиза Райслар билан учрашади.


Пайшанба куни Брюсселда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Европа Иттифоқи раҳбарияти билан урушдан кейинги Ироқни қайта қуриш масаласини муҳокама этди. Европа Иттифоқи раҳбарияти Ироқнинг қайта тикланишига БМТ бош-қош бўлиши кераклигини таъкидлашган. Бироқ, Пауэл Ироқ келажаги билан боғлиқ масалаларни Саддам Хусайнни ҳокимиятдан четлаштиришни зиммасига олган коалиция давлатлари белгилаши лозим деган фикрда. АҚШга келган Хавьер Солана сафари давомида, шунингдек, БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG