Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, коалиция кучлари Бағдод марказидан 20 километр жануб-ғарбдаги Саддам халқаро аэропортини ишғол этган.


АҚШ қўшинлари Бағдод томон ҳаракат қилар эканлар, ироқликларнинг жиддий қаршилигига дуч келмаганлар. Американинг учинчи пиёда дивизияси капитани Майкл МакКинноннинг айтишича, шаҳар бош аэропортининг учдан бир қисми иттифоқчилар назоратига ўтган. Айни пайтда Америка авиацияси аэропорт узра ҳаво амалиётларини давом эттирмоқда. Хабарларга кўра, иттифоқчилар авиациясининг ҳаво ҳужумлари оқибатида аэропорт атрофида бир қанча ироқлик аскар ҳалок бўлган. Ҳозирда Америка танклари аэропорт томон силжимоқда. Таҳлилчиларга кўра, аэропортнинг ишғол этилиши АҚШ қўшинлари учун стратегик аҳамиятга эга.
Айни пайтда Ироқ жанубида Ан-Нажаф ва Басра шаҳарлари учун шиддатли жанглар бормоқда. Коалиция кучлари Ан-Насирия шаҳрини қуршовга олиб, Ефрат дарёси узра ўтувчи стратегик кўприклар томон илгариламоқда.
XS
SM
MD
LG