Линклар

Кеча Чеченистон пойтахти Грознийда автобусда бомба портлатилиб, саккиз киши нобуд бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мазкур воқеадан кейин бугун Чеченистон ички ишлар вазир Руслан Цакаев ўз лавозимига истеъфо берди. Москва тарафдори бўлган Чеченистон маъмурияти бошлиғи Аҳмад Қодиров Ички ишлар вазири истеъфосини қабул қилганини билдирди. Цакаев декабр ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан Чеченистон Ички ишлар вазири лавозимига тайинлаган эди.
Бугун Чеченистон президенти Аслан Масҳадов матбуот котиби Аҳмад Закаев “Эхо Москвы” радиосига берган интервюсида, Грознийда уюштирилган мазкур ҳужумни “террорчилик акти” дея қоралади.
XS
SM
MD
LG