Линклар

Бугун АҚШ ҳарбийлари Саддам халқаро аэропорти номини – Бағдод халқаро аэропорти деб ўзгартирдилар.


Қатардаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги генерали Винсент Брукс, аэропортнинг янги номи ҳақида гапириб: “АҚШ армиясининг бешинчи корпуси Бағдодга яқинлашар экан, Ироқ кучларига қарши ҳужумга ўтдилар ва шаҳар жанубидаги бир қатор муҳим жойларни қўлга киритдилар. Тонггача давом этган жанглар натижасида коалиция қўшинлари собиқ Саддам номидаги халқаро аэропортни ўз назоратига олди. Ҳозирда бу аэропорт Бағдод халқаро аэропорти деб номланади. У Ироқ келажагига очилган дарвозадир”,-деди.
Айни пайтда, хабарларга кўра, АҚШ пиёда аскарлари аэропортга туташ минтақаларни республика гвардиячиларидан тозалаш ишларини олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG