Линклар

Бугун Франция Ташқи ишлар вазири Доменик де Виллепин, Германия Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер ва Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Парижда учрашиб, Ироқ уруши хусусида яна бир бор ташвиш билдирдилар.


Уч давлат Ташқи ишлар вазирлари ҳозирги асосий масала Ироқ урушини тезроқ тўхтатиш, ҳамда Ироқдаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқиш эканини таъкидладилар.
Францияда чоп этиладиган “Ле Фигаро” газетасининг бугунги сонида АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл берган интервю эълон қилинди. Унда Пауэлл БМТ урушдан кейин Ироқни қайта тиклашда, хусусан гуманитар ёрдам кўрсатиш, қурилиш ишлари ва фуқаролар ҳокимиятини ўрнатишда фаол қатнашиши кераклигини айтган.
XS
SM
MD
LG