Линклар

БМТ Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ичимлик суви ортилган ўнта юк машинаси бугун Кувайтдан жанубий Ироқ ҳудудларига кирганини маълум қилди.


Айтишларича, ҳар бирига 37 тоннадан сув ва дори дармонлар ортилган юк машиналари Сафван, Ал Зубайр ва Басра шаҳарлари томон кетмоқда.
Салкам икки ҳафта олдин коалиция кучлари уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида минтақага сув етказиб берадиган насос станциясининг электр линиялари шикастланган ва аҳолига доимий равишда тоза ичимлик суви берилмаётган эди.
XS
SM
MD
LG