Линклар

Кеча Вашингтонда Европа Иттифоқининг Ташқи масалалар бўйича бошлиғи Солана АҚШ Давлат котиби Пауэлл билан учрашиб, урушдан кейинги Ироқ масаласини муҳокама қилдилар.


Пауэллнинг айтишича, учрашувда тарафлар БМТнинг Ироқда рол ўйнаши кераклиги хусусида ўзаро келишганлар.
"Биз БМТ қандай муносиб рол ўйнаши кераклигини аниқлаш учун амалий диалог жараëнининг бошланғич палласидамиз. БМТ барча соҳаларда ҳамкор бўлади. Бу борада ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини ҳамма тушуниб етади", дейди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG