Линклар

Сербия полицияси Бош вазир Зоран Жинжични ўлдирганликда гумон қилиб, яна бир неча кишини ҳибсга олди.


Зоран Жинжич 12 март куни ўлдириб кетилган эди.

Қўлга олинганлар орасида Хавфсизлик хизматининг собиқ юқори лавозимли амалдори Милорад Брацанович ҳамда Сербская Крайна, деб аталган нолегитим давлат тузилмасининг Бош вазири Борислав Микеличлар бор. Шунингдек, Жинжични ўлдирганликда айбланаётган жиноий гуруҳга алоқадорликда гумон қилинаётган уч адвокат ҳам қўлга олинди.

Мазкур иш юзасидан мингдан зиёд киши қўлга олинди. Бироқ Жинжични ўлдирганликда гумон қилинаётган асосий шахс - Милорад Лукович ҳалигача озодликда юрибди.
XS
SM
MD
LG