Линклар

logo-print

Шимолий Корея ўзининг ядровий дастурига оид БМТ қабул қилажак ҳар қандай резолюцияни беэътибор қолдиради.


Шимолий Корея ахборот агентлиги бугун ёйинлаган баёнотда, Корея ярим оролининг ядровий дастурлари БМТда муҳокама этилмаслиги лозим, дейилган.

Корея халқ демократик республикаси ўзининг ядровий дастури билан боғлиқ можарони АҚШ билан бевосита музокаралар ёрдамида ҳал қилиш истагини билдирмоқда. Вашингтон эса, мазкур масалани БМТ Хавфсизлик Кенгаши кўриб чиқиши ҳамда "Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида"ги шартномадан чиққанлиги учун Пхенянни қоралаши тарафдоридир.

Шимолий Кореянинг ядровий дастури билан боғлиқ вазият Хавфсизлик Кенгашида келаси чоршанба куни муҳокама қилиниши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG