Линклар

АҚШ қўшинлари танклар ва бошқа ҳарбий техника ёрдамида Бағдоднинг марказида рейд ўтказдилар.


Бугун Катарда чиқиш қилган АҚШ қўмондонлиги вакили шаҳарга икки ҳарбий колонна кирганини, ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳарни кесиб ўтганини маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, Бағдод остоналаридаги жангларда камида минг нафар Ироқ ҳарбийси нобуд бўлган.
Ироқ расмийларига кўра, Бағдод марказида ҳеч қандай хорижий аскар йўқ, боз устига, таъкидланади Ироқ манбаларида, АҚШ ҳарбийлари аэропорт ҳудудидан сиқиб чиқарилдилар.

Иттифоқчилар авиацияси бугун қўшинларнинг Бағдодга қараб юришига шароит яратиш мақсадида Карбало шаҳри атрофидаги Ироқ ҳарбий объектларига зарбалар берди.

АҚШ қўмондонлиги маълумотларига кўра, Ироқ Республика гвардиясининг Бағдоднинг жануби- шарқидаги Ас-Сувайран шаҳри яқинида жойлашган штаби вайрон қилинди.
XS
SM
MD
LG