Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Америка халқига қиладиган ҳафталик радиомурожаатида, Саддам Ҳусайн ағдарилмагунича коалиция кучлари курашни давом эттираверадилар, деб баёнот берди.


АҚШ президенти ироқликларга Американинг инсонпарварлик ёрдами етказиб берила бошланди, тез кунда қўшимча озиқ-овқат, сув ва дори- дармонлар етказиб берилади, деди бугунги радиомурожаатида.
Ироқдаги уруш, деб давом этди Буш, буюк ва адолатли ишнинг бир қисмидир. Қўшма Штатлар душманнинг 11 сентябрдаги каби ҳужумларини қўл қовуштириб кутиб ўтира олмайдилар, деди АҚШ президенти.
XS
SM
MD
LG