Линклар

Бугун Ироқда Россия элчихонаси ходимлари кетаётган автомашиналар карвонига ҳужум уюштирилди.


Ҳужум оқибатида бир қанча рус дипломати жароҳатлангани айтилмоқда. Россиянинг Ироқдаги элчиси Владимир Титоренко ва у бошлиқ жами 25 нафар ваколатхона ходими бугун Бағдодни тарк этаётиб икки марта номаълум гуруҳлар ҳужумига дуч келганлар. Рус дипломатлари Сурия пойтахти Дамашққача машинада етиб олиб, у ердан самалётда Москвага учишлари керак эди. Ҳозирча уришаётган томонларнинг ҳеч бири мазкур ҳужумларга жавобгарликни зиммасига олмади. Ўз навбатида Кремл мазкур холат юзасидан ҳам Ироқ ҳам Америка ҳукуматига протест билдирди. Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Яковенко ҳужум оқибатида беш нафар рус дипломати енгил жароҳат олганини тасдиқлади.
Интерфакс мухбирининг Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар қилишича, ҳозирда Россиянинг Ироқдаги элчиханасида 12 нафар дипломатик ва техник ходим фаолиятини давом эттирмоқда. Александр Яковенко хавфсизлик мақсадида элчихона ходимлари сони қисқартирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG