Линклар

logo-print

Бағдод деярли Америка қўшинлари тарафидан ўраб олинган.


Бугун АҚШ қўшинлари Бағдодга элтувчи барча йўлларни назоратлари остига олишди. Ҳозирда АҚШнинг Учинчи моторлашган ўқчи дивизияси Бағдод атрофидаги Ироқнинг Республика гвардиячилари қолдиқларига қарши превентив зарбалар бериб, Бағдод атрофидаги айлана йўлга чиқиб олишган.
Айни пайтда, Британия денгиз пиёдалари Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри – Басра ичкарисида жанглар олиб бормоқдалар. Хабарларга кўра, Британия ҳарбий бўлинмалари вертолётлар ёрдамида ҳам жануб ҳам ғарбдан секин-аста шаҳар маркази томон илгариламоқдалар. Бироқ, улар турли йўналишларда ироқликларнинг қаршилигиги дуч келаётганликлари ҳақида ҳам хабарлар йўқ эмас.
XS
SM
MD
LG