Линклар

logo-print

Сўнгги малумотларга кўра, бугун Ироқ шимолида курд ва АҚШ қўшинлари автокалоннаси бехосдан Америка учқичларининг ҳаво ҳужумига дуч келганликлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18га етган.


Шунингдек, 45 га яқин жангчи жароҳат олган. Курдистон Демократик Партияси вакили Хўшёр Зебарига кўра, курд жангчилари қатори курдлар етакчиси Масуд Барзонийнинг укаси Важех Барзоний ҳам ҳалок бўлган. Курд жангчилари билан ёнма-ён кетаётган АҚШ қўшинларига талафот етган ёки етмагани ҳақда ҳозирча маълумот йўқ.
Ушбу, воқеа Мосул шаҳидан 50 чақрим шимол-шарқда рўй берди. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакилининг таъкидлашича, Ироқ шимолида коалиция учқичлари ердаги қўшинлар билан ҳамкорликда ҳаво рейдларини амалга ошираётган бўлган.
XS
SM
MD
LG