Линклар

6 апрел куни Испания, Юнонистон ва Туркияда АҚШ етакчилигидаги Ироқ урушига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Полиция маълумотига кўра, пойтахт Мадридда уюштирилган норозилик намойишида 15 минг киши қатнашган, бироқ ташкилотчилар намойишда 15 мингдан кўп одам қатнашганини айтдилар. Намойишчилар Бош вазир Хосе Мариа Азнарнинг истефога чиқишини талаб қилдилар. Полиция, бу намойишда зўравонлик ҳоллари юз берганини билдирди.
Ироқ урушига қарши Истанбулда бўлиб ўтган норозилик намойишида ўн минглаб одам қатнашди. Туркия полицияси намойишни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.
Юнонистонда минглаб одамлар Ироқ урушига норозилик билдириб АҚШ флоти кучлари жойлашган ҳарбий базага олиб борувчи йўлни тўсиб қўйдилар. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Намойишчилар ҳарбий иншоатга қарата тухум, тош ва бир нечта ёнғин чиқарувчи қўлбола бомба отдилар.
Юнонистоннинг Ўрта ер денгизидаги Крит оролида жойлашган НАТО флоти базаси яқинида ҳам намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди.
XS
SM
MD
LG