Линклар

Кеча Хитойдаги озиқ-овқат заводида юз берган ёнғин оқибатида 21 ишчи нобуд бўлди.


Расмий Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарида билдирилишича, Қингдао порт шаҳри ташқарисидаги заводда эрта тонгда ёнғин чиққан пайтида беш юз ишчи бўлган. Тўрт минг ишчи ишлайдиган мазкур завод биноси ёнғин пайтида босиб қолган. Натижада, бир қанча ишчи иморат ичида қамалиб қолган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG