Линклар

logo-print

АҚШ қўшинлари Бағдод устидан ўз назоратини кучайтирмоқда.


Озод Европа – Озодлик радиоси мухбири хабарига кўра, АҚШ танклари Ироқ пойтахтининг ҳамма қисмида ҳаракат қилмоқда. Бироқ АҚШ кучлари Бағдодни тўлиқ назоратига олганича йўқ.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Америка аскарлари Бағдодга олиб борувчи кўпгина йўлларни ёпган. Якшанба куни тунда АҚШнинг С-130 русумидаги биринчи ҳарбий самолёти Бағдод халқаро аэропортига қўнди.
АҚШ кучлари Бағдоддан 80 км жанубда жойлашган, шиа мазҳабидаги мусулмонлар учун муқаддас саналган Карбало шаҳрини ўз назоратига олди. АҚШ расмийларига кўра, Карбало учун бўлган икки кунлик шиддатли тўқнашувларда ироқлик 400 аскар ўлдирилган.
Айни пайтда, Ироқ жанубида Британия ҳарбийлари иккинчи йирик шаҳар ҳисобланган Басра ичкарисига кириб бормоқда.
XS
SM
MD
LG